Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурхондарё вилоятида ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

Сурхондарё вилоятида ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими, ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ “Х.У.” “Марказий Сурхон” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида кирим ҳужжатлари бўлмаган 31 турдаги 105,4 млн сўмлик жами 3 214 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментининг Олтинсой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Қ.А.” хусусий корхонаси раҳбари А.Р. савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 62 турдаги умумий баҳоси 84,5 млн сўмлик 1 445 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:35 05.02.2025. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!