"Ўзэнергоинспекция" Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида ўтказилган назорат тадбирида "М. Д." МЧЖ томонидан Жарқўрғон тумани, "Қораёнтоғ" маҳалласида жойлашган 5 та кўп қаватли уйни лойиҳа-техник ҳужжатларини расмийлаштирмасдан газ тармоғига улаб фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 556 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.