Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарё: қишнинг чилласида картошкадан янги ҳосил олинди

Сурхондарё: қишнинг чилласида картошкадан янги ҳосил олинди

Бир ҳовуч тупроқ-инсоният ризқини беради. Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилган. Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишга қаратилган эътибор сабаб, нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортмоқда, балки оилаларнинг турмуш фаровонлиги, даромади ҳам юксалмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти Денов туманида ҳам томорқадан унумли фойдаланиб, даромад топаётганлар кўп. Ана шундай тиниб тинчимас тадбиркорлардан бири «Тасмасой» маҳалласида истиқомат қилувчи Беҳруз Одинаевдир.

Бу оила деҳқончилик касбини пухта ўзлаштирган. 15 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, йилига 3 маротаба экин экиб, 35-40 миллион сўм соф даромад олиб келмоқда.

Асосий даромади томорқадан бўлган тадбиркорнинг яна бир қувонтирган жиҳатларидан бири, қишда ҳам полиз маҳсулотларидан ҳосил олади. Бинобарин, бу йил қишнинг қоқ чилласида картошкадан янги ҳосил олди.

Унинг сўзларига кўра, эрта баҳорда бошқа полиз ҳамда сабзавот маҳсулотларидан ҳам ҳосил олишни ният қилган.

Дарҳақиқат, унинг меҳнатсеварлиги ортидан бугун нафақат маҳалладошлари балки туман аҳолиси ҳам баҳраманд бўлмоқда.

Киритилди: 19:08 27.02.2024. Ўқилди: 1113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!