Turkish Airlines 23 январдан Дамашққа парвозларини қайта тиклайди. Авиаташувчи ҳафтасига уч маротаба парвозларни амалга оширади. Авиакомпания Сурия ҳукумати томонидан мамлакатга кириш тақиқланганларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди:
- йўловчилар ўзларининг Сурия фуқароси эканини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак;
- Исроил ва Эрон фуқароларининг Сурияга кириши тақиқланади;
- Ливан фуқароларининг агар ота-оналаридан бири Сурия фуқароси ёки мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномага ёки бошқа давлат визасига эга бўлса, киришлари мумкин;
- журналистлар Сурияга кириш учун махсус рухсатнома олишлари керак.