Сурияда ноқонуний қуролли гуруҳлар яширинган жойдан Америкада ишлаб чиқарилган 16 та қурол-яроғ омбори топилди.
Бу ҳақда урушаётган томонларни яраштириш маркази (ЦПВС) раҳбари ўринбосари, 1-даражали капитан Олег Игнасюк маълум қилди.
"2024 йил 23 сентябрдан бошлаб Россия Аэрокосмик кучлари (ВКС) томонидан берилган зарбаларга учраган ноқонуний қуролли гуруҳларнинг бошпаналарини текшириш чоғида Америкада ишлаб чиқарилган 16 та қурол-яроғ омбори топилди", — деди у.
Игнасюкнинг қўшимча қилишича, Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги Россия қўшинлари гуруҳи кўмагида Хомс ва Дайр-аз-Зор вилоятларининг тоғли чўл ҳудудларида разведка ва қидирув ишларини давом эттирмоқда.