Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сурияда қулаган Асад режимининг генерали ҳибсга олинди

Сурияда қулаган Асад режимининг генерали ҳибсга олинди

Сурия хавфсизлик кучлари Эрон Инқилобий Гвардияси билан Сурия режими зобитлари ўртасида алоқачи бўлиб хизмат қилган бригада генерали Абдулкарим Аҳмад ал-Ҳамадни ҳибсга олди.

“Дайр-аз-Зор вилояти Хавфсизлик Бош бошқармаси Маҳер ал-Ассаднинг яқин дўсти бўлган бригада генерали Абдулкерим Аҳмад ал-Ҳамадани қўлга олди”, деб хабар берди Суриянинг САНА ахборот агентлиги.

Хабарда, Асад режими даврида ярашув бўлими мудири лавозимида ишлаган Ҳамаданинг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГC) ва Сурия режими зобитлари ўртасида боғловчи вазифасини бажарганлиги қайд этилди.

Сурияда хавфсизлик кучлари қувилган Асад режимининг жиноятларга алоқадор зобитларини қидиришда давом этмоқда.

Киритилди: 15:34 24.03.2025. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!