Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Сурия ва Россия авиацияси Асад мухолифлари позицияларига зарба беришни кучайтирди — CNN

Сурия ва Россия авиацияси Асад мухолифлари позицияларига зарба беришни кучайтирди — CNN

1 декабр куни Россия ва Сурия самолётлари исёнчи гуруҳлар назорати остидаги Идлиб шаҳрига зарба берди. Маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида етти киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Ҳукумат кучлари қуролли гуруҳларнинг бошпаналарига зарба берилаётганини эълон қилди.

Бундан ташқари, Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) 1 декабр куни Россия қирувчи самолётлари Ҳалаб марказидаги университет касалхонасига тўртта ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, ушбу ҳужум натижасида беш киши, жумладан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Суриядаги урушаётган томонларни яраштириш маркази 1 декабр куни кечқурун Россия ҳарбийлари "Сурия армиясига ёрдам кўрсатиш" доирасида Идлиб, Ҳама ва Ҳалаб вилоятларидаги ҳукуматга қарши гуруҳ жангчилари ва техникалари тўпланган ҳудудларга, шунингдек, уларнинг ўқ-дорилар омборларига зарба берганини маълум қилди. Марказ маълумотларига кўра, ушбу зарбалар оқибатида 320 нафар одам ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Сурия президенти Башар Асадга қарши мухолиф гуруҳларнинг ҳужумлари 27 ноябр куни ҳужум бошланган эди.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!