Сурия ўтиш даври ҳукумати Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари мамлакат жанубидаги шу номли вилоят маъмурий маркази Ас-Сувайда шаҳридан ўз жангариларини олиб чиқишни бошлади.
Бу ҳақда Sky News Arabia телеканалига Сурия ҳарбий департаментидаги манба маълум қилган.
"Қўшинлар эришилган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга мувофиқ Ас-Сувайдани тарк этмоқда ва полиция кучлари шаҳар устидан назоратни амалга оширади", — деди у. Манбага кўра, қўшинларни олиб чиқиш бўйича операцияни якунлаш Исроил ҳужумлари туфайли ортга сурилмоқда.