Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари аҳолининг барча гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда ҳукумат тузишга ваъда берди

Сурия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари аҳолининг барча гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда ҳукумат тузишга ваъда берди

Суриядаги муваққат ҳукуматдаги ташқи ишлар вазири Асаад Ҳасан аш-Шибоний Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Дамашқнинг Сурия аҳолисининг барча қатламлари вакили бўладиган ҳукумат тузиш ниятини билдирганини айтди.

Хабарга кўра, ТИВ раҳбарининг сўзларидан "Ал-Арабия" телеканали иқтибос келтирмоқда.

“Биз Саудия Арабистонига ташриф чоғида ҳамкорлик ва самарадорликка асосланган, Сурия жамиятининг барча таркибий қисмларини ўз ичига олган ҳукуматни барпо этиш бўйича ўз қарашларимиз билан ўртоқлашдик" - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, музокараларда сармоя жалб этиш учун Сурияни иқтисодий ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ҳам муҳокама қилинган.

Киритилди: 19:16 03.01.2025. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!