Маҳаллий манбалар чоршанба куни эрта тонгда Қўшма Штатлар ҳарбий базаси нишонга олинган янги ракета ҳужуми ҳақида хабар беришди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ракета ҳужуми Ироқ чўллари ва Сурия чегараси яқинидан уюштирилган.
Мумкин бўлган вайроналар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Газ кони Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида жойлашган ва Америка ҳарбий кучлари ундан база сифатида фойдаланмоқда.