Американинг The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Суриянинг Исроил билан чегарадош қишлоқлари аҳолиси яҳудий давлати ҳарбийларининг бостириб киришидан норози. Улар "узоқ давом этган Исроил босқинидан" қўрқиб, норозилик намойишлари уюштирмоқда, деб ёзади "ТАСС".
ОАВ хабарларига кўра, чегара зонасидаги баъзи суриялик қишлоқлар араб республикасида ҳокимият алмашганидан сўнг Сурия ҳудудига кирган Исроил қўшинларига таслим бўлишдан бош тортмоқда. Уларнинг вакиллари ҳокимиятни фақат янги ҳукумат кучларига топширишларини айтишмоқда. Хусусан, тўқнашувлар вақтида камида бир киши ҳалок бўлган Маариа қишлоғида норозилик намойишлари бошланди.
Газетанинг ёзишича, Қунайтра вилоятидаги саккиз қишлоқ бошлиқлари умумий баёнотга имзо чекиб, Исроил ҳарбийларининг ўз ҳудудларини тарк этишини талаб қилган. Газетанинг ёзишича, маҳаллий аҳоли Исроилнинг ҳудудда мавжудлиги уларнинг ҳаракатланиши ва озиқ-овқат, сув ва электр энергияси каби асосий эҳтиёжлардан фойдаланишини чеклаб қўйганидан норози.