Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия президенти янги ҳукумат таркибини 29 март куни эълон қилади

Сурия президенти янги ҳукумат таркибини 29 март куни эълон қилади

Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа 29 март, шанба куни Араб Республикасининг янги ҳукумати таркибини эълон қилади. Бу ҳақда Al Hadath телеканали маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Янги вазирлар маҳкамаси 10 декабрдан бошлаб Муҳаммад ал-Башир бошчилигидаги ҳукуматни алмаштиради.

Al Hadath манбаларининг таъкидлашича, ҳукумат асосан технократ вазирлар билан инклюзив бўлади. Ички ишлар, ташқи ишлар ва мудофаа вазирликларининг амалдаги раҳбарлари ўз лавозимларида қоладилар.

13 март куни қабул қилинган конституциявий декларацияга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ишига Аҳмад аш-Шараанинг ўзи раҳбарлик қилиши кутилмоқда.

Сурияда ўтиш даври беш йил давом этади, шундан сўнг умумий сайловлар ўтказилади. Республиканинг қонунчилик базаси ислом ҳуқуқи нормаларига мувофиқ бўлади.

Киритилди: 21:17 27.03.2025. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!