Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Сурия пойтахтида ҳалқаро рейслар тикланди

Сурия пойтахтида ҳалқаро рейслар тикланди

2024 йилнинг декабрида Сурияда мамлакатнинг собиқ раҳбари Башар Асад режими ағдарилганидан кейин бир ойлик танаффусдан сўнг Дамашқ аэропортида халқаро ҳаво қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни AFP News хабар берди.

Сурия ҳаво йўлларига қарашли самолёт Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига учган. Қатардан Qatar Airways самолёти Дамашққа эрталаб етиб келган. Бу сўнгги 13 йил ичида Сурия пойтахтига қўнган биринчи тижорий рейсдир. Йўловчилар кўтаринки кайфиятда етиб келган. Баъзилар ўзлари билан Асад мухолифлари ишлатган байроқларни олиб кетган. Qatar Airways авиакомпанияси Сурияга ҳафтада уч марта парвоз қилишни режалаштирмоқда.

“Бугун янги давр бошланди”, деди аэропорт директори Анис Фаллух.

Иорданиянинг “Петра” давлат агентлиги маълумотларига кўра, 7 январь куни Royal Jordanian миллий авиакомпаниясининг биринчи синов парвози ҳам Дамашққа учган. Шу муносабат билан авиаташувчи Сурия расмийларига нисбатан “қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик” ишорасини эълон қилди. Иордания Миллий авиация маъмуриятининг таъкидлашича, парвоз аэропортдаги техник шароитларни баҳолашга қаратилган эди.

Киритилди: 23:00 07.01.2025. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!