Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сурия Иордания билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини ёпди

Сурия Иордания билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини ёпди

Суриянинг Чегара ва божхона назорати бош бошқармаси Иордания билан чегарада жойлашган «Насиб» назорат-ўтказиш пункти орқали йўловчилар ва юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатди.

«Дараа вилоятидаги вазият сабабли чегара ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини маълум қиламиз. Саёҳатчилар ва чегара хизмати ходимлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар ва тижорат юкларининг ҳар икки йўналишдаги ҳаракати тўхтатилди», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ Иордания армияси 26 октябрь куни мамлакат Қироллик ҳаво кучлари самолётлари «Сурия жанубидаги қуролли гуруҳлар объектларига» зарбалар берганини маълум қилган эди. Бунга ушбу гуруҳлар Иорданиянинг Ал-Карак вилоятидаги Георгий черковига ҳужум қилган террорчилар билан боғлиқ экани аниқлангани сабаб бўлган.

Иордания томонининг маълум қилишича, операция «Сурия ҳукумати билан мувофиқлаштирилган ҳолда» амалга оширилган. Бироқ Дамашқдаги расмийлар зарбалар Сурия ҳукумати билан келишилмаганини билдирган.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!