Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия Ҳормузни четлаб ўтувчи денгиз йўллари тармоғи яратилишини кутмоқда

Сурия Ҳормузни четлаб ўтувчи денгиз йўллари тармоғи яратилишини кутмоқда

Сурия минтақавий давлатлардан Ҳормуз бўғозини четлаб ўтадиган қўшма денгиз йўллари тармоғини яратиш бўйича амалий қадамлар кутмоқда.

Бу ҳақда Сурия транспорт вазири Яаруб Бадер Дамашқда бўлиб ўтган Сурия-Британия бизнес форуми доирасида эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, Дамашқ Сурия портлари ва Форс кўрфази давлатлари ўртасида йўл тармоғини ривожлантиришни фойдали деб билади.

"Биз бундай ҳар бир ташаббусни олқишлаймиз ва бу қизиқишнинг лойиҳаларга айланишини кутамиз. Сурия ўз тарихи давомида Шарқ ва Ғарбни боғлашда муҳим роль ўйнаган", деди у.

Унинг қўшимча қилишича, Сурия аллақачон мустақил равишда автомобиль ва темир йўл тармоғини ривожлантирмоқда.

Нашр эслатишича, ўтган ҳафта Сурия божхона хизмати раҳбарияти БАА вакиллари билан Сурия портлари, чегара ўтиш пунктлари ва эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашган.

The National нашрининг хабар беришича, апрель ойида Сурия, Туркия ва Иордания Шимол-Жануб транспорт йўлагини ривожлантиришга келишиб олишган, уни Саудия Арабистони темир йўллари билан боғлаш имконияти мавжуд.

Киритилди: 09:01 02.07.2026. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!