Саудия Арабистонидаги Сурия элчихонаси икки давлат ўртасидаги узоқ давом этган кескинликдан сўнг қайта очилишга тайёрланмоқда.
“Дипломатик миссиямиз иш бошлашга тайёрланмоқда”, — дея Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Бассам ал-Саббаҳ сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.
Май ойида Саудия Арабистони делегацияси Сурия пойтахти Дамашққа мамлакат элчихонасини қайта очиш масаласини муҳокама қилиш учун келган эди.