Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурия барча давлатлар билан муносабатларни яхшилаш ниятида

Сурия барча давлатлар билан муносабатларни яхшилаш ниятида

Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад ал-Шараа Сурия халқининг мақсади аввалги жиноий тузумдан фарқли равишда адолатли ва олижаноб эканлигини тасдиқлади.

Бу ҳақда у Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги Конкордия саммитидаги чиқиши чоғида маълум қилди.

Ал-Шараанинг таъкидлашича, ҳозирги устувор вазифа Сурия халқи ва ҳудудини бирлаштириш орқали Сурияда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда иқтисодий тараққиётга кўмаклашишдир.

"Сурия барча давлатлар билан барқарор муносабатларни сақлаш сиёсатига амал қилади ва ҳеч кимга таҳдид манбаи эмас. Биз қурилиш жараёнидамиз ва барча давлатлар билан нормал муносабатларни сақлаб қолиш жуда муҳим", - дея таъкидлади Сурия раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил бир неча бор Сурияга ҳужум қилган, Голан тепаликларини босиб олишда давом этмоқда ва мамлакат чегараларини бузмоқда. "Аммо расмий Дамашқ урушдан қочишга интилмоқда, чунки у қурилиш босқичида ва мамлакат иқтисодий ривожланиши раҳбариятнинг устувор вазифаси", - дея таъкидлади Аҳмад ал-Шара.

Киритилди: 07:15 23.09.2025. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!