Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Суперлигада 19-тур ўйинлари старт олади

Суперлигада 19-тур ўйинлари старт олади

Суперлигада бугун, 23-август куни 19-тур баҳслари бошланади.

Турнинг дастлабки учрашуви Фарғонада ўтказилади. Чемпионат пешқадами "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Баҳс соат 19:00 да бошланиши режалаштирилган.

Фарғоналиклар 18 та ўйиндан кейин 42 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" эса 24 очко билан 10-поғонада бормоқда. Шу билан бирга, Жиззах клуби чемпионатдаги сўнгги тўрт учрашувида кетма-кет ғалаба қозонган.

Жамоаларнинг жорий мавсумдаги аввалги учрашувида "Нефтчи" сафарда рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этганди. Фарғона клуби 18-турда "Бухоро"га 1:4 ҳисобида ютқазган бўлса, "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида енгди.

19-тур учрашувлари 26-августга қадар давом этади.

Суперлигада 19-тур ўйинлари старт олади

Суперлигада 19-тур ўйинлари старт олади

Киритилди: Бугун 12:08. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!