Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Роналдунинг кетиши Португалияга қимматга тушмоқда

Роналдунинг кетиши Португалияга қимматга тушмоқда

Криштиану Роналдунинг Португалия миллий терма жамоасидан кетиши мамлакат футбол федерацияси учун жиддий молиявий йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин.

Португалиялик футбол агенти Мигель Альфонсо "Евро-Футбол.Ру" нашрига берган эксклюзив интервьюсида Роналдунинг миллий жамоа учун аҳамияти фақат майдондаги натижалар билан чекланмаслигини таъкидлади.

Мутахассиснинг ҳисоб-китобларга таяниб билдиришича, афсонавий ҳужумчи терма жамоа билан хайрлашган тақдирда, Португалия футбол федерациясининг 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар кўрадиган молиявий йўқотишлари тахминан 85 миллион еврога етиши мумкин.

Альфонсонинг айтишича, федерация жорий йилда йиллик бюджетини 210 миллион евродан 240 миллион еврога етказишни режалаштирган. Бироқ Роналдунинг кетиши билан боғлиқ эҳтимолий даромадлар камайиши ушбу режаларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Агент терма жамоадаги етакчилик масаласига ҳам тўхталди. Унинг фикрича, ҳозирда уч нафар футболчи жамоанинг асосий етакчиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда, аммо уларнинг ҳеч бири Роналдунинг ўрнини тўлиқ эгаллай олмайди.

Шу сабабли Альфонсо Португалия футбол федерацияси Криштиану билан музокаралар ўтказиб, уни футболчилик фаолиятини якунлагандан кейин ҳам миллий жамоа тузилмасида сақлаб қолиш имкониятини кўриб чиқиши керак, деб ҳисоблайди.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар