Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Суперлига. Тошкент дербисида "Бунёдкор" "Локомотив"ни таслим қилди

Суперлига. Тошкент дербисида "Бунёдкор" "Локомотив"ни таслим қилди

Суперлига 8-турининг сўнгги ўйинида «Бунёдкор» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди. Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилган баҳсда томонлар мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб Санжар Турсунов 34-дақиқада жарима зарбасидан чиройли гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мезбонлар бу голларга 59-дақиқада Маҳмуд Муҳаммаджонов ва 73-дақиқада Усмонали Исмоналиев томонидан киритилган голлар билан жавоб берди. «Темирйўлчилар» 90-дақиқада Дилшод Комиловнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштиришганди, 90+8-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов пенальтидан унумли фойдаланиб, «қалдирғочлар»га 3 очко келтирди.

«Бунёдкор» бу ғалаба орқали 6 очко билан 13-ўринга кўтарилди. «Локомотив» 8 очко билан 10-поғонада.

Киритилди: 21:13 21.05.2024. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!