Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Суперлига клуби мураббийи ишдан бўшатилди

Суперлига клуби мураббийи ишдан бўшатилди

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубида кутилмаган ўзгариш юз берди. Клуб раҳбарияти ва бош мураббий Иван Бошкович ўртасидаги ҳамкорлик тўхтатилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий баёнот билан чиқди.

Маълум қилинишича, томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси икки томонлама ўзаро келишув асосида бекор қилинган. Клуб черногориялик мутахассисга жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унинг келгуси ишларида омад тилади.

Киритилди: Бугун 14:09. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!