Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан қолдирилган учрашув ўтказилиб, чемпионлик учун курашда муҳим ўзгариш юз берди.
14 ноябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида «Бунёдкор»ни қабул қилган «Нефтчи» 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Мезбонлар сафида Владимир Йовович ва Жамшид Искандеров биттадан гол урган бўлса, Хуршид Ғиёсов дубль қайд этди.
Ушбу натижадан кейин «Нефтчи» 27 та ўйинда 64 очко жамғариб, турнир жадвалидаги етакчилигини янада мустаҳкамлади.
Фарғоналикларнинг энг яқин таъқибчиси «Пахтакор» 59 очко билан иккинчи, «Навбаҳор» эса 55 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Ҳар учала жамоа 27 тадан учрашув ўтказган.
Шу тариқа, чемпионат якунига уч тур қолганида «Нефтчи» иккинчи ўриндаги «Пахтакор»дан беш, учинчи поғонадаги «Навбаҳор»дан тўққиз очкога ўзиб кетди.
Эндиликда чемпионлик пойгасидаги эътибор 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган водий дербисига қаратилади. Мазкур баҳсда «Нефтчи» Наманганда «Навбаҳор» меҳмони бўлади.
Фарғоналиклар ушбу учрашувда ғалаба қозонса, очколари сонини 67 тага етказади ва чемпионлик сари яна бир муҳим қадам ташлайди.
Суперлига. 26-тур натижалари:
«Қўқон-1912» – «Қизилқум» — 0:0
«Сўғдиёна» – «Бухоро» — 1:1
«Хоразм» – «Пахтакор» — 0:1
«Сурхон» – «Насаф» — 1:1
«Машъал» – «Динамо» — 0:3
«Навбаҳор» – «Андижон» — 1:0
«Локомотив» – ОКМК — 1:2
«Нефтчи» – «Бунёдкор» — 4:0
Суперлига. 27 та ўйиндан кейинги турнир жадвали:
«Нефтчи» — 64 очко
«Пахтакор» — 59 очко
«Навбаҳор» — 55 очко
«Насаф» — 45 очко
ОКМК — 45 очко
«Локомотив» — 43 очко
«Бухоро» — 42 очко
«Динамо» — 37 очко
«Қизилқум» — 35 очко
«Сурхон» — 31 очко
«Андижон» — 31 очко
«Сўғдиёна» — 30 очко
«Хоразм» — 26 очко
«Бунёдкор» — 26 очко
«Қўқон-1912» — 24 очко
«Машъал» — 5 очко.