Бугун, 3 май куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 11-тур баҳслари давом эттирилади. Тур доирасида жами учта учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Кун дастурини Олмалиқдаги баҳс очиб беради: маҳаллий ОКМК жамоаси турнир жадвали пешқадами — Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. Учрашув соат 17:00'да бошланади.
Шунингдек, соат 18:00'да "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳсга старт берилади.
Турнинг бугунги ўйинларига Термизда якун ясалади. Унда "Сурхон" ўз майдонида "Пахтакор" билан куч синашади. Ушбу беллашув соат 19:15'да бошланиши белгиланган.
Суперлига. 11-тур 3 май, якшанба
17:00. ОКМК — "Нефтчи"
18:00. "Қўқон-1912" — "Бунёдкор"
19:15. "Сурхон" — "Пахтакор"