Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Суперлига-2026'га қачон қуръа ташланиши маълум

Суперлига-2026'га қачон қуръа ташланиши маълум

Суперлиганинг 2026 йилги мавсумига 28 январь куни қуръа ташланади.

Аввалроқ Лига қуръа масаласида GotSport компанияси билан ҳамкорлик қилиши хабар қилинганди. Айни вақтда томонлар янги мавсум тақвими бўлиш эҳтимоли мавжуд вариантларни шакллантирмоқда. Улар орасидан саралаб олинган мақбул вариантлардан қай бири танлаб олиниши масаласи қуръа ёрдамида ҳал қилинади.

28 январь куни мазкур жараён "Футбол ТВ" телеканали орқали трансляция қилинади ва у 19:00 дан бошлаб эфирга олиб чиқилади. Унда Суперлига клуби вакиллари ҳам иштирок этади.

Киритилди: 23:42 23.01.2026. Ўқилди: 194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!