Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сунъий интеллект яқин ойларда глобал киберхавфсизликка жиддий хавф туғдириши мумкин

Сунъий интеллект яқин ойларда глобал киберхавфсизликка жиддий хавф туғдириши мумкин

"Five Eyes" (АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландия) алянси разведка хизматларининг баёнотига кўра, сунъий интеллектнинг янги моделлари киберҳужумлар тезлиги, кўлами ва мураккаблигини кескин оширишга қодир.

Экспертларнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар йиллар эмас, балки яқин ойлар ичида содир бўлади. Разведка идоралари раҳбарлари компанияларни хавфсизлик тизимларини янгилашни тезлаштиришга, ташқи тизимлар сонини камайтиришга ва эскирган дастурий таъминотлардан воз кечишга чақирди.

Шу билан бирга, баёнотда СИ заифликларни тезроқ аниқлаш ва таҳдидларга қарши туришда муҳим ҳимоя воситасига айланиши ҳам мумкинлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатларда Anthropic компаниясининг янги "Mythos" СИ модели синов давомида Миллий хавфсизлик агентлигининг (МҲА/NSA) махфий тизимлари киберҳимоясини бир неча соат ичида бузиб киришга муваффақ бўлган эди.

Киритилди: 15:41 23.06.2026. Ўқилди: 1303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!