Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сунъий интеллект атрофидаги хавотирлар уйдирма

Сунъий интеллект атрофидаги хавотирлар уйдирма

Трамп Аll-in форумида Nvidia раҳбарига қўнғироқ қилиб, сунъий интеллект атрофидаги хавотирлар уйдирма эканини айтди.

Микропроцессор ва чиплар ишлаб чиқарувчи Nvidia компанияси раҳбари Женсен Ҳуанг Лос-Анжелесда ўтаётган Аll-in форумида чиқиш қилаётган пайтда унга АҚШ президенти Доналд Трамп қўнғироқ қилди.

Ҳуанг телефон овозни баландлатиб, форум қатнашчиларига Трампнинг гапларини эшиттирди. АҚШ президенти сунъий интеллект атрофидаги хавотирлар уйдирма эканини ҳамда роботлар ҳокимиятни эгаллаб олмаслигини таъкидлади.

Ушбу қўнғироқ IT соҳасининг етакчи вакиллари сунъий интеллект ишланмалари суръатини секинлаштиришга чақираётган бир пайтда юз берди.

Аввалроқ Anthropic раҳбари Дарио Амодей 1-2 йиллик танаффус сунъий интеллект ривожида жиддий хатоларнинг олдини олишга хизмат қилишини маълум қилган эди. Унинг ушбу позициясини Microsoft раҳбари Билл Гейтс, ОpenAI раҳбари Сэм Алтман, шунингдек, SpaceX, Теsla ва хАI компаниялари раҳбари Илон Маск ҳам қўллаб-қувватлади. Маск ҳатто сунъий интеллект ядровий қуролни ишга тушириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Киритилди: 22:16 15.09.2026. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!