Кеча, 12 январь куни "Реал" Хаби Алонсо клуб бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди.
Шу тариқа, "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппеда сўнгги етти ярим йил ичида олти нафар мураббий ўзгарди. Ҳужумчининг "Монако"дан "ПСЖ"га тўлақонли трансфери 2018 йил ёзида амалга ошганидан бери, Мбаппенинг мураббийлари ўртача ҳар 1,4 йилда ўзгариб туради.
Унаи Эмери Мбаппе билан "ПСЖ"да бир мавсум бирга ишлаган. Томас Тухель "ПСЖ"да - икки ярим мавсум. Маурисио Почеттино "ПСЖ"да - бир ярим мавсум. Кристоф Галтье "ПСЖ"да - бир мавсум. Карло Анчелотти "Реал"да - бир мавсум. Хаби Алонсо "Реал"да тахминан етти ой фаолият олиб борди.