Россия армиясининг Украинанинг Суми шаҳридаги турар-жой ҳудудига ракета ҳужуми натижасида жароҳатланганлар сони 74 кишига етди. Бу ҳақда Суми шаҳар кенгаши хабар берди.
Жароҳатланган орасида 13 нафар бола борлиги айтилмоқда.
Баёнотга кўра, ҳужум натижасида газ ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлган.
Суми вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, 2025 йил 24 март куни маҳаллий вақт билан тахминан 14:00 да Россия қўшинлари Суми шаҳрининг аҳоли зич жойлашган ҳудудига ракета зарбаси берган.
Ҳужум оқибатида кўп қаватли уйлар ва таълим муассасаси зарар кўрган.
Сумининг вақтинча мэри Артем Кобзар Россиянинг шаҳарга ҳужуми оқибатида 28 киши жароҳатлангани ҳақида аввалроқ маълум қилганди.