Сулҳ келишуви эълон қилинганидан тўрт соатдан камроқ вақт ўтиб, Покистон ва Ҳиндистон чегарасида портлаш овозлари эшитила бишлади. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
"Жамму ва Кашмирдаги Сринагар бўйлаб портлаш овозлари эшитилмоқда. Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга нима бўлди?", — деб ёзди Жамму ва Кашмир бош вазири Умар Абдулла ижтимоий тармоқда.
АFP агентлигининг Ҳиндистон ҳукуматидаги манбасининг маълум қилишича, Покистон Ҳиндистон билан эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузган.
Покистон ҳарбийлари ҳозирча бу хабарга муносабат билдиргани йўқ.