Исроилнинг Ғазо секторига кеча оқшом ўт очишни тўхтатиш режимини бузган ҳолда бошлаган ҳужумларида қурбон бўлганлар сони 63 нафарга етди, улардан 24 нафари болалар.
Тиббий манбалар ва гувоҳларнинг маълум қилишича, Исроил кучлари "Сариқ чизиқ" деб номланувчи ҳудуддаги турар-жой биноларига ҳаво ҳужуми уюштирган, тинч аҳолига мўлжалланган автомобил, бошпана ва шифохонага зарба берган.
Соғлиқни сақлаш манбалари ва маҳаллий аҳолининг хабар беришича, Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларига зарба беришда давом этмоқда.
Аввалги хабарларда Исроил армиясининг сулҳ қоидаларини бузган ҳолда эксклавнинг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумларида 18 фаластинлик ҳалок бўлгани айтилган эди.
Айни пайтда Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Исроил назорати остидаги Рафаҳ шаҳрида “ХАМА томонидан уюштирилган” ҳужумда аскар Йонах Эфраим Фельдбаумнинг ҳалок бўлганини эълон қилди.
ХАМАС воқеага алоқадорлигини рад этиб, Исроил баёнотини бутунлай рад этди.