Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Сукутинг бизни ўлдиряпти, БМТ!”

“Сукутинг бизни ўлдиряпти, БМТ!”

Яман пойтахти Санода норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда қатнашган аёллар ва болалар “Тинчлик қани?”, “Сукутинг бизни ўлдиряпти, БМТ!” деган ёзувларни кўтариб олган эди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Намойиш БМТ ваколатхонасининг олдида бўлиб ўтди. Иштирокчилар Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция авиазарбалари тўхтатилишини талаб қилди. Ўтган ҳафта коалиция авиазарбаси натижасида 51 киши ҳалок бўлди, улардан 40 нафари болалар эди.

Саудия Арабистони ҳукумати коалициянинг ҳаракати қонуний бўлганини ва тинч аҳоли вакиллари нишонга олинмаслигини билдирди. Бу фикрни БАА қўллаб-қувватлади.

“Уруш қурбонларсиз бўлмайди. Афсуски, мен буни тан олишим керак. Бу ерда ўтириб олганча биз олиб бораётган уруш қурбонларсиз бўлишини айта олмайман”, – деди БАА Ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш.

Эслатиб ўтамиз, Яманда тўрт йилдан бери ҳукумат кучлари ва исёнчи шиа ҳусийларнинг “Ансар Аллоҳ” ҳаракати ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Мамлакат ҳукуматига Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция ёрдам бермоқда.

Manba: azon.uz

Киритилди: 15:19 14.08.2018. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!