Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Судандаги туғуруқхонага қилинган ҳужумда 460 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

 Судандаги туғуруқхонага қилинган ҳужумда 460 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хабар берди.

Маълумотларга кўра, Суданнинг Ал-Фашир шаҳридаги шифохонада 460 дан ортиқ бемор ва уларга ҳамроҳ бўлган одамлар отиб ўлдирилган. Шифохона ичидан олинган тасвирларда вайроналар орасида сочилиб ётган жасадлар акс этган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ал-Фашир шаҳри исёнчи гуруҳлар қўлига ўтганидан бери 2000 дан ортиқ қуролсиз тинч аҳоли ўлдирилган, уларнинг аксарияти аёллар, болалар ва қариялардир.

Маҳаллий фаоллар томонидан эълон қилинган видеоларда жангарилар қуролсиз тинч аҳолини отиб ўлдираётгани акс этган.

Киритилди: 15:01 31.10.2025. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!