Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Суданда очарчилик тобора кучайиб бормоқда

Суданда очарчилик тобора кучайиб бормоқда

БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ва UNICEF маълумотларига кўра, ушбу мамлакатда очарчиликдан азият чекаётганлар сони 638 минг нафарга етди. 2025 йилда бу рақам бир миллион нафардан ошиши мумкин.

"Одамлар тобора кучдан қоляпти ва нобуд бўлмоқда, чунки улар ойлаб озиқ-овқатдан маҳрум. Вазият ўта қалтис. Судан аҳолисининг қарийб ярми — 24 млн кишига озиқ-овқат етишмаяпти", — дея маълум қилди БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури эксперти Жан-Мартин Бауэр.

"Гарчи сўнгги 20 ой ичида Судандаги фуқаролар уруши жаҳондаги энг йирик гуманитар инқирозни юзага келтирган бўлса-да, халқаро ҳамжамият бунга панжа ортидан қараяпти. 24 мингдан зиёд суданлик ҳалок бўлган, 13 миллион нафари қочоққа айланди, шундан 3,2 миллиони қўшни мамлакатлар — Чад, Миср ва Жанубий Суданга қочиб ўтиб жон сақлаган", дейилади БМТ ҳисоботида.

Киритилди: 14:40 26.12.2024. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!