Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Суданда илк бор аёл киши Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилади

A A A
Суданда илк бор аёл киши Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилади

Судан Бош вазири Абдулла Ҳамдук мамлакат тарихида биринчи марта Ташқи ишлар вазирлигини аёл киши бошқарадиган янги ҳукумат вазирларини таништирди. Эндиликда Асма Абдулла Судан Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилади. Айни дамда бутун араб дунёси учун аёл кишининг Ташқи ишлар вазирлигига тайинланиши ҳайрат уйғотди. бу ҳақда REGNUM хабар бермоқда.

Суданнинг янги ҳукуматининг таркиби сунъий йўлдош телеканаллари томонидан намойиш этилган Хартумдаги матбуот анжуманида тақдим этилган.

Суданнинг Суверен Кенгаши томонидан тасдиқланган мамлакатнинг ўтиш даври ҳукумати 19 вазир ва олтита давлат вазирларидан иборат.

 

Киритилди: 08:45 08.09.2019. Ўқилди: 2012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар