Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Суд ходими никоҳдан ажратиб бериш билан боғлиқ ишни ҳал қилиб бериш учун минг доллар олган

Суд ходими никоҳдан ажратиб бериш билан боғлиқ ишни ҳал қилиб бериш учун минг доллар олган

Фуқаро Г.Ж. турмуш ўртоғи Т.Ж. билан қонуний никоҳини бекор қилиш учун суд ходимига 1000 доллар пора таклиф қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси А.А. эса ишни ҳал илиб беришни ваъда қилиб, пулни олган.

Шу вақтда у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

Олий суд ахборот хизмати бу ҳақда расмий баёнот берди. Унда суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётгани ҳам қайд этилган.

Шу ўринда Олий суд юртдошларимизни жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақирди.

Агар суд ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Олий суднинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат гуруҳининг (71) 239-01-79 рақамли «ишонч телефони»га маълум қилишингиз мумкин.

Киритилди: 09:42 13.04.2024. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!