Апелляция суди биринчи инстансия қарорини бекор қилди.
2024 йил 10 октябр куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан “Digital University” МЧЖга берилган таълим фаолияти лицензияси бекор қилинган эди.
Шундан сўнг, “Digital University” МЧЖ мазкур қарор устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилди.
Иш Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилди ва суд МЧЖ фойдасига қарор чиқарди.
Суднинг янги қарорига кўра, биринчи инстансия суди чиқарган қарор бекор қилинди ва “Digital University” МЧЖ таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини сақлаб қолди.