2025 йил май ойида суд OpenAIга The New York Times билан бўлган суд жараёни доирасида ChatGPT фойдаланувчилари барча ёзишмаларини сақлаш мажбурияти юклади. Нашр компанияни муаллифлик ҳуқуқларини бузганликда айбламоқда.
Июн ойи охирида суд OpenAIнинг қарши даъволарини рад этди ва бизнес ҳамда шахсий мавзуларга оид хабарларни ўчиришга рухсат бермади. Энди фойдаланувчиларнинг вақтинчалик чатлари сақланади, фақат маълум бир тўловли тарифларни қўллаганлар бундан мустасно.