Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Стюардессанинг коронавирус туфайли айтган хайрлашув нутқи йўловчиларни ларзага солди

Стюардессанинг коронавирус туфайли айтган хайрлашув нутқи йўловчиларни ларзага солди

Стюардессанинг хайрлашув нутқи “Virgin Australia” самолёти йўловчиларини жунбушга келтирди. Коронавирус пандемияси туфайли парвозларнинг вақтинча тўхтатилаётгани ҳақида хабар бераётганида йиғлаб юборган қизнинг видеоси “Express” нашрида эълон қилинди.

Йўловчиларни ҳаяжонлантиргани учун узр сўраган самолёт ходимаси Кесси Апплтон ушбу парвоз ўзи ва ҳамкасблари учун "сўнгги" бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

"Анчадан бери осмонни ўз уйи деб ҳисоблаган жамоамиз учун ерга қайтганимизни англаш бироз ҳайратланарли. Табассумингиз ва бизнинг ишимизни ёқимли қилганингиз учун ташаккур. Ушбу синовлар пайтида сизга энг яхши нарсаларни тилаймиз. Илтимос, ўзингизга, яқинларингизга эҳтиёт ва соғ-саломат бўлинг ", дея таъкидлаган Апплтон.

У, шунингдек, ҳамкасбларига биргаликда амалга оширилган барча ишлар ва "шундай пайтида бирга бўлишгани ҳамда бошларини баланд кўтаришда давом этганликлари учун" миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг вазият барқарорлашгач дарҳол учишни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди. "Яқинда сизни яна осмонда кўришга чин дилдан умид қиламиз", дея қўшимча қилди қиз.

Дунё бўйлаб ўнлаб авиакомпаниялар пандемия даврида парвозлар ва ходимларнинг сонини камайтирмоқда.

“Express” қайд этишича, баъзи компаниялар ишчиларни вақтинча ишдан бўшатишган ва буни уларга иш ҳақини тўлашнинг иложи йўқлиги билан изоҳлашган.

 

Киритилди: 23:07 26.03.2020. Ўқилди: 7134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!