Стюардесса Сюзан Браун йўловчиларга кулгили илтимоснома йўллади. Унинг сўзлари Daily Express томонидан нашр этилган.
"Сайёҳлар кўпинча самолётда дўстлари ёки оила аъзолари билан суратга туширишимни сўрашади. Мен бунга қарши эмасман. Аммо кимдир мендан уларни видеога олишимни сўраса, мен бунга дош беролмайман”, — дея тушунтирди стюардесса.
У сўзларига изоҳ берар экан, фаолияти давомида йўловчилардан бири уни 30 дақиқа давомида видеога олишга ундаганини айтиб ўтди. «Мен йўлакдан тушаётганимда, бир қиз мени тўхтатди ва уни видеога олишимни сўради. Ўша пайтда биз бошқа саёҳатчиларга овқат тарқатардик ва овқатланиш учун танаффусимиз бор эди», — деб эслайди Браун.
Авиакомпания ходими ҳар доим мижозларга ёрдам беришга ва уларга хизмат кўрсатишга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди, аммо у йўловчини самолётда доимий кузатиб бориш ва уни видеога ёзиб олиш учун жавобгар эмас.