Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77 "Странджа" халқаро турнири ўтказилмоқда.
-51 кг вазн тоифасида иккинчи жангини ўтказган вакиламиз Феруза Казакова қозоғистонлик Жазира Уракбоевага қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
-57 кг вазнда спортчимиз Ҳуморабону Мамажонова бразилиялик Серкуеро Ромерога қарши кураш олиб борди Жиддий рақибга қарши Мамажонова жуда яхши ҳаракат қилди ва якунда 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Яна бир -57 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Нигина Ўктамова англиялик Элисе Глиннга қарши рингга чиқди. Тажрибали вакиламиз ўзининг ишончли ҳаракатлари билан рақибасига имкон бермади ва 4:1 ҳисоби билан ғалабага эришди.
-60 кгда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган икки вакиламиз Ситора Турдибекова ҳамда Муштарийбону Иброҳимжоновани қуръа илк босқичдаёқ бир-бирига тўқнаш келтирди. Бу қарама-қаршилик икки раунд давом этди ва мураббийларимиз 3-раундни Муштарийбону давом эттирмаслигини билдиришди. Шу тариқа Турдибекова навбатдаги босқичга йўл олди.
-65 кгда Жаҳон чемпионати финалчиси, Жаҳон кубоги ғолибаси Навбаҳор Ҳамидова ҳа ўз юришини бошлади. У илк тўқнашувда Қозоғистон вакиласи Аружан Жангабаевага қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо унинг рақибаси учрашувдан бош тортганлиги сабабли, ғалаба Навбаҳорга топширилди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир чарм қўлқоп устамиз Жавоҳир Умматалиев ва Сантос Дос Белини (Бразилия) жанги кутмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.