НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Хитойни душман деб ҳисобламаслиги ва глобал муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорликни давом эттириши кераклигини айтди.
“НАТО Хитойни душман деб ҳисобламайди. Биз Пекин билан ядровий қуролнинг тарқалиши ва иқлим ўзгариши каби долзарб глобал муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорликни давом эттиришимиз керак”, деди Столтенберг.
Шу билан бирга, у Пекин томонидан олиб борилаётган сиёсат “НАТО хавфсизлиги, қадриятлари ва манфаатларига шубҳа туғдираётганини” таъкидлади.
Альянс бош котиби, шунингдек, Хитойни Украинадаги можарога барҳам бериш учун "Москвага сезиларли таъсиридан фойдаланишга" чақирди.