Стокгольмда 3000 га яқин одам Қуръоннинг ёқиб юборилишига қарши акцияда қатнашмоқда.
“Қуръонимизни ёқишни бас қилинг” деб номланган намойиш Швециядаги бир қанча мусулмон ташкилотлари томонидан уюштирилмоқда, деб ёзади Aftonbladet газетаси.
Қайд этилишича, акция 28 июн куни мусулмонларнинг муқаддас китоби ёқиб юборилган пойтахтнинг марказий қисмидаги Медборяплацен майдонида бўлиб ўтмоқда.