АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ва Исроилнинг бир қанча юқори мартабали амалдорлари билан учрашиш учун Исроилга келди, Америка фуқаролигига эга исроиллик аскари Идан Александрнинг озод этилиши кутилмоқда.
Бу ҳақда душанба куни Исроилнинг Ynet ахборот портали хабар берди.
"АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткофф Исроилга етиб келди ва у ҲАМАС ҳаракати гаровдагини озод қилишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Бош вазир Беньямин Нетаньяху ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Уиткофф Идан Александр ва унинг оиласи билан Ҳамас уни озод қилганидан кейин учрашишни режалаштирмоқда.