Стив Жобснинг Apple компанияси бош директори лавозимидан бўшаши табд бўшаши табдиркорлик тарихидаги буюк бошқарувлардан бирининг якунланишини билдиради. Ўзидан бир неча миллиардлаб фойда келтирган хайратланарли бизнес қолдирган Жобсдан кўп нарса ўрганса бўлади. Қуйида у бутун ҳаёти давомида амал қилган бир нечта қоидалар келтирилган:
1. Бир йўналишда барқарор ҳаракатланиш
1970 йилларда энди фаолиятини бошлаган пайтдаёқ, ҳали шахсий компьютерлар саноати энди шаклланаётган бир пайтда, Жобс аллақачон унинг бизнеси асосини қандай технологик ечимлар ташкил қилишини билар эди.
У ўз интервьюларининг бирида қуйидаги фикрни таъкидлаган эди:
"Apple - 30 миллиардли корпорация, лекин биз 30 тадан кам асосий маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Биолиб келган кашфиётларни танлаш учун биз юздан ортиқ аан воз кечишимизга тўғри келган".
2. Брендингизнинг юзига айланинг
Apple замонавий маданиятнинг бир қисмига айланган ва харидорлари томонидан юксак ҳурматга сазовор бўлган. Худди шу фикрни Стив Жобс ҳақида ҳам айтиш мумкин. У нафис ишланган дизайнерлик эстетикаси ифодаланган инновацион ва авангард бизнеснинг тимсоли ҳисобланади.Ҳақиқий тадбиркор ўзи ва компанияси образи ҳақидаги фикрларнинг турлича бўлишига йўл қўймайди.
3. Атрофингизда профессионал ва талантли инсонлар бўлиши лозим
Жобсни техник гений деб санаш мумкин, лекин унинг иқтидорли шериклари, масалан, виртуоз компьютерчи Стив Возняк бўлмаганда, балким биз у ҳақида умуман эшитмаган бўлармидик.
Жобснинг бизнесдаги қобилияти ҳар доим ҳам дизайнерлик сезгисига мос келмасада, лекин у атрофига ўзи қила олмаган ишни яхши бажара оладиган шахсларни йиғиш қобилиятига эга эди.
4. Бор нарсаларни ўзгартириш мумкин
Apple кўнгилочар ва коммуникация воситалари йўналишларида дунёқарашимизни умуман ўзгартирган инноавцион компания сифатида танилган.
Аслида, бу бизнес мавжуд нарсаларни модернизация қилишга асосланган. Шу йўлда Apple корпорацияси МР3 плеерни iPodга ривожлантирди. Мобил телефонлар асносида афсонавий iPhone ни яратди.
Жобс ишини мавжуд ускуналардаги камчиликларни тузатишга йўналтирди.
5. Доим харидорларни ўйланг
Шуниси эътиборга моликки, Жобс Apple ни бошқараётган даврда компания бирор марта консультантларга мурожаат қилмади ва бозорни ўрганиш тадқиқотларини олиб бормади. Айни пайтдаги ва келажакдаги истеъмолчилар талаби бўйича Жобс ўз интуициясига ишонади. Унинг фикрича, ҳар доим истеъмолчи сифатида маҳсулотга назар солиш ва ўз хоҳишларини идрок жтиш лозим.
6. Муваффақиятсизликлардан сабоқ олинг
Стив Жобс ва Apple компанияси ўртасидаги муносабатлар доим ҳам бир текис ва осон бўлмаган.
1985 йил Жобс ҳамда ўша вақтдаги компания бош директори Жон Скалли ўртасида келишмовчилик юзага келди ва Скалли Apple таъсисчиларидан бири бўлган Жобсни компаниядан кетишга мажбур қилди. Лекин бу воқеа маҳоратли топ менежернинг руҳини синдиргани йўқ, у тезда янги иш бошлади: Pixar анимацион студиясини сотиб олди. 1996 йилга келиб, Apple Pixar ни сотиб олгач, у яна корпорация директорлар кенгаши раиси сифатида фаолият юрита бошлади.
7. Глобал даражада фикр юритинг
Унинг рахбарлиги остида Apple компаниясининг барча ишлари жамиятдаги технологик ривожланишнинг умумий йўналишларини аниқлаш ва истеъмолчилар кутганидан яхшироқ натижалар кўрсатишга йўналтирилди. Жобс ҳеч қачон ақл бовар қилмас ишларни қилишдан ҳайиқмаган.
"Аминманки, ўжарлик ва собитқадамлик муваффақиятли бизнесменни муваффақиятсизидан фарқловчи энг асосий хусусиятлардан биридир", деб ҳисоблайди Жобс.
8. Максимумни талаб қилинг
Оммавий ахборотдаги чиқишлар асосида Жобсни кўнгилчан одам сифатида тасаввур қилиш мумкин. Лекин у билан бирган ишлаган одамларнинг таъкидлашларича, у мукаммалликни, оламшумул режаларни жуда яхши кўради ва атрофидагилардан ҳам айнан шуни талаб қилади.
"Менинг ишим бировларни ишини такрорлаш эмас, менинг ишим - уларни янада яхшилашдир". С.Жобс.
9. Ўринбосарни режалаштириш
Тим Кук, Жобсдан кейин Apple бош директори лавозимини эгаллаган ходим анча муддатдан бери корпорация директорлар кенгашига киритилган ва бош директор щринбосари сифатида кундалик операцияларни бошқарарди. Бу вақтда Жобснинг ўзи стратегик лойиҳаларни амалга ошириш билан банд бўларди.
Ўз ходимлари ҳақида Жобс шундай дейди:
"Менинг вазифам шу даражада профессионал бошқарув командасини шакллантиришим лозимки, уларнинг ҳар бири менинг ўрнимда фаолият юрита олсин".
10. Ўз муаллифлик стилингизни яратинг
Стив Жобс доим бир хил кийинарди: енги узун кора свитер ҳамда оч кўк рангдаги жинси шим.
Сиз ҳам ўз ташқи кўринишингизда шундай йўл тутсангиз бўладими? Мисол учун капалак-галстук тақиш? Ёки доим бир хил шляпада кўриниш?