Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Стармер: "Хитой Британиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда"

Стармер: "Хитой Британиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда"

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Хитойни мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид деб атаган, шу билан бирга Пекин билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаган.

Лондон шаҳри лорд-мэри томонидан ҳар йили ўтказиладиган анъанавий зиёфатда сўзга чиққан бош вазир шундай деди: "Ҳа, бу Буюк Британия миллий хавфсизлигига ҳақиқий таҳдид соладиган мамлакатдир".

Шу билан бирга Стармер Лондоннинг Пекин билан барқарор муносабатлари йўқлигини танқид қилди. Унинг айтишича, "Олтин аср" ва "музлик даври" ўртасидаги содда танловдан воз кечиш ва "мамлакат билан ўзини ҳимоя қилган ҳолда ишлаш ва савдо қилиш" мумкинлигини тан олиш керак.

"Бизнинг жавобимиз қўрқувдан келиб чиқмайди ва иллюзиялар билан юмшатилмайди. У куч, равшанлик ва ҳушёр реализмга асосланади", деб таъкидлади Бош вазир.

Стармернинг ишонтиришича, Хитой билан ҳамкорлик қилишига қарамай, Буюк Британия жосуслик ва ноқонуний киберфаолиятга уринишларни бостиришда давом этади, Россия билан ҳамкорлик қилаётган Хитойнинг газ ва нефть компанияларига қарши санксиялар қўллайди ва инсон ҳуқуқлари бузилишига очиқ жавоб беради.

Киритилди: 11:45 02.12.2025. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!