Вашингтонда Буюк Британия Бош вазири Стармер ва АҚШ Президенти Байден ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Музокараларда Россия Федерациясидаги нишонларга ҳужум қилиш учун Ғарб ракеталаридан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди.
Стармернинг таъкидлашича, суҳбат тактик эмас, стратегик аҳамиятга эга бўлган. Лекин музокараларда аниқ қарор қабул қилинмади. Учрашув якунлари бўйича баёнотда айтилишича, давлат раҳбарлари "Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқладилар".