Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Стармер бир ҳафта ичида Байден билан Украина стратегиясини яна муҳокама қилмоқчи

Стармер бир ҳафта ичида Байден билан Украина стратегиясини яна муҳокама қилмоқчи

Буюк Британия бош вазири Кей Стармер АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувда Украина бўйича стратегияни муҳокама қилганини айтди. У узоқ масофали қуроллар билан зарба бериш бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи кўтарилганми ёки йўқми, аниқлик киритмади. Британия Бош вазири келаси ҳафта охирида БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Байден билан яна учрашмоқчи.

Стармернинг айтишича, томонлар "нафақат у ёки бу ҳаракат ёки тактика ҳақида, балки Украинага оид стратегия ҳақида ҳам гаплашиш", шунингдек, Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардаги вазиятни муҳокама қилиш имконига эга. "Бир ҳафта ичида БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида яна бир имкониятга эга бўламиз ва биз бундан фойдаланамиз", деди Британия бош вазири журналистларга.

Байден ва Стармер ўртасидаги учрашувдан сўнг, Оқ уй узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларнинг бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай баёнот бермади. Давлат департаменти бу масала музокаралар мавзуларидан бири бўлишини айтди, бироқ жаноб Стармер буни рад этди. Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Украина учун чекловнинг бекор қилиниши НАТО давлатларининг ҳарбий можарога бевосита аралашишини англатади.

Киритилди: 11:19 14.09.2024. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!