Starbucks АҚШда 3Д-принтерда босиб чиқарилган ўзининг биринчи қаҳвахонасини очди. У Техаснинг Браунсвилл шаҳрида жойлашган.
Бино майдони 130 квадрат метр бўлиб, олти ойдан камроқ вақт ичида қуриб битказилди. Уни қуриш 1,2 миллион долларга тушди — бу оддий қаҳвахона қурилишидан деярли икки баробар арзонроқ.
Қурилиш Германиянинг Peri 3D Construction компанияси томонидан 2024 йил охирида бошланган.