Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ССВ: Юртимизда давлат-хусусий шериклик асосида ёрдамчи репродуктив технологиялар марказлари ташкил этилади

A A A
ССВ: Юртимизда давлат-хусусий шериклик асосида ёрдамчи репродуктив технологиялар марказлари ташкил этилади

Пойтахтимизда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги I конгресси иш бошлади.

Анжуманда дунёнинг 15 та давлатидан қарийб 100 нафар олимлар, экспертлар ва инвесторлар иштирок этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш ва унинг ривожини янги босқичга кўтариш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Юртимизда мазкур йўналишда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази билан бирга, 62 та перинатал марказ, 14 та скрининг ва репродуктив саломатлик марказлари, шаҳар ва туманларда 400 дан зиёд туғуруқ ва болалар муассасалари хизмат кўрсатмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор улуши йилдан йилга ортиб бораётганини эътироф этди.

— Илгари репродуктив тиббиёт йўналишида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилмаган эди, — деди вазир. — Ваҳоланки, бугун юртимизда акушерлик ва гинекология, педиатрия, репродуктология бўйича 1500 дан зиёд хусусий тиббиёт ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, ёрдамчи репродуктив технологиялар асосида хизмат кўрсатувчи 10 дан зиёд клиникаларнинг 6 таси чет эл инвесторлари иштирокида ташкил қилинган.

Биз келгусида ушбу муассасалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, соҳага инвестицияларни янада кенг жалб қилиш мақсадида 15 та перинатал марказ ва 3 та республика даражасидаги туғуруқ муассасаларида давлат-хусусий шериклик асосида “Ёрдамчи репродуктив технологиялар марказлари”ни ташкил этмоқчимиз.

А.Иноятов сўзини давом эттириб, халқаро вакиллар ва маҳаллий мутахассисларга ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор таклифлар билдирди.

Жумладан, хусусий туғуруқ комплексларини барпо этишга чақириб, у ерда кўрсатилган хизматларни давлат томонидан сотиб олинишига кафолат берилишини таъкидлади.

Конгрессда клиник репродуктология, андрология, эмбронология ва репродуктив генетиканинг асосий масалалари пленар ва секция йиғилишлари, маҳорат мактаблари, тренинг ва давра суҳбатларида онлайн ва офлайн тарзда муҳокама қилинмоқда.

Киритилди: 16:36 28.04.2023. Ўқилди: 1112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!