Бугун 29 сентябрь, 2023 йил, жума

O'ZB

ССВ: Йил бошидан бери 1727 та тиббиёт объектига 19 581 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди

A A A
ССВ: Йил бошидан бери 1727 та тиббиёт объектига 19 581 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди

ЭКГ, УТТ, МРТ, рентген... Бугун шу каби қурилмаларсиз касалликларга аниқ ва тезкор ташхис қўйиш имконсиз. Қолаверса, замонавий муолажа усуллари, мураккаб операцияларни ҳам тиббий технологияларсиз бажариб бўлмайди. (https://telegra.ph/file/ec86c1dadabe431991f90.png)

Жонлантириш бўлимидаги беморлар умрига умр қўшиб турган, уларга энг муҳим ҳаётий неъмат — нафас улашаётган воситалар ҳам шулар — тиббиёт ускуналари...

Хўш, шундай шароитда шифохона бир кун, бир соат, қўйингки, 10 дақиқа электр таъминотидан бутунлай узилиб қолиши қандай оғир оқибатларга олиб келишини тасаввур қила оласизми?

Бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик, уларнинг олдини олиш учун давлатимиз, ҳукуматимиз доимий ҳаракатда.

Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги тегишли қарори ижроси доирасида жорий йилда жами 1 789 та соғлиқни сақлаш муассасасига 18 483 кВт қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.

Бу борада белгиланган вазифалар изчил бажарилмоқда. Муқобил энергия манбаларини кечиктирмай ўз манзилларига етказиш ва ишга тушириш чоралари кўриляпти.

Жумладан, йил бошидан буён республика ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1727 та тиббиёт объектига 19 581 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

Киритилди: 19:32 18.09.2023. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!